Шавкат Мирзиёев Германия президентига ҳамдардлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайерга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилади.
Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида машинанинг оломон устига бостириб бориши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган, 80 га яқин киши жароҳатланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter