Стюардесса самолёт учиш йўлагига қулаб тушди
Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳри яқинидаги Шарқий Мидленд аэропортида стюардесса самолётдан қулаб тушди.
Тафсилотлар Nottinghampshire Live томонидан тақдим этилган.
Ҳодиса 16 декабр куни тушдан кейин йўловчи лайнерини парвозга тайёрлаш вақтида содир бўлган. Стюардесса самолёт эшигини очди кўчма зина ўрнатиладиган жойга қадам қўйди. Бироқ номаълум сабабга кўра у ерда нарвон йўқ эди ва аёл учиш-қўниш йўлагига қулаб тушди.
Натижада у оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Маҳаллий авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter