Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меҳнат мухожирлари Ўзбекистонга 9 ойда 11,3 млрд доллар пул жўнатган

Меҳнат мухожирлари Ўзбекистонга 9 ойда 11,3 млрд доллар пул жўнатган

Ўзбекистонга 9 ойда хориж давлатларидан пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 фоизга, яъни  11,3 млрд долларгача ошган.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилга нисбатан юқори суръатларда ўсиши аҳоли даромадларининг ошишига ҳисса қўшмоқда.

Трансчегаравий пул ўтказмаларининг энг юқори кўрсаткичларда ўсиши Польша, Жанубий Корея, БАА ва Буюк Британия давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

Жумладан:

  • Россиядан – 8,75 млрд доллар (35 фоиз ўсиш)
  • Қозоғистондан – 625 млн доллар
  • Жанубий Кореядан – 420 млн доллар (76 фоиз ўсиш)
  • АҚШдан – 415 млн доллар
  • Туркиядан – 291 млн доллар Буюк Британиядан – 93 млн доллар (65 фоиз ўсиш)
  • Польшадан – 48  млн доллар (97 фоиз ўсиш) миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг