Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ярим йилда 6,5 млрд долларни ташкил қилган

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ярим йилда 6,5 млрд долларни ташкил қилган

Ўтган 6 ойда 2023 йилнинг мос даври билан солиштирганда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари АҚШдан 43 фоизга, Германиядан 64 фоизга, Польша ва Кореядан эса деярли 2 баробар ошган.

Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга кўра, Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ярим йилда 6,5 млрд долларни ташкил қилган.

«Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ярим йилда 6,5 млрд долларни ташкил қилди ва 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга пасайди. Йил бошида биз 11-12 фоизлик ўсишни кутган эдик.

Меҳнат миграцияси географияси ҳам ўзгармоқда. АҚШдан кириб келган пул ўтказмалари 43 фоизга, Германиядан 64 фоизга, Полшадан 2 баробарга ва Жанубий Кореядан 1,9 баробарга кўпайди. Россиядан келаётган пул ўтказмалари улуши икки йил аввалги 82 фоиздан 77 фоизгача тушди ва 4,95 млрд доллар бўлди», – дейди Марказий банк раиси.

Шунингдек, кейинги ўринларни 347 млн доллар билан Қозоғистон, 271 млн доллар билан АҚШ ва 262,3 млн доллар билан Жанубий Корея эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг