Павел Дуров қаерда ва қандай шароитда яшамоқда?
Суд тадбиркор ва Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровни гаров эвазига озод қилганидан кейин у Париждаги ҳашаматли Hotel de Crillion меҳмонхонасига жойлашди. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde нашри ёзмоқда.
«Суд назорати доирасида бир неча ой Францияда қолишга мажбур бўлган Павел Дуров ҳашаматли Crillion меҳмонхонасидан жой топди», деб ёзади газета.
Нашрнинг аниқлик киритишича, меҳмонхона Парижнинг марказий кўчаси – Елисей майдони яқинида жойлашган. Нашрнинг ёзишича, тадбиркор озодликка чиққанидан бери доимий ижарага олиш учун бошқа уй-жой қидириб юрган.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Дуров ҳибсга олинганидан сўнг дарҳол француз миллиардери Ксаве Ньелнинг квартирасида қолган.
Эслатиб ўтамиз, суд Дуровга Францияни тарк этмаслик шартини қўйган.
Аввалроқ Телеграм қонуний талабларга жавобан ҳуқуқ-тартибот идораларига қоидаларни бузган шахсларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиши мумкинлиги маълум бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter