«Учқудуқ» ресторани аукционга чиқарилди
Гаров — бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши ҳисобланади.
Маълумки, банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг фуқаро Н.У. дан «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 2,2 млрд сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни қарздорга тегишли Ғаллаорол туманида жойлашган ресторан биносига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси 23.05.2024 йилда келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамият қарздорликни ихтиёрий тўламаганлиги сабабли, унга тегишли ресторан биноси хатланиб, электрон-онлайн аукционга савдога чиқарилди. Келгусида сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади, дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter