Деҳқон даласидан топилган хазина 5,6 миллион долларга сотилди
Қазилмалар пайтида топилган минг йиллик хазина 5,6 миллион долларга сотилди.
ABC News хабарига кўра, Англия жануби-ғарбидаги деҳқон даласида Адам Стаплес ва унинг олти нафар дўсти қарийб минг йил давомида ерга кўмилган ҳолда турган 2500 дан ортиқ кумуш тангадан иборат хазина топганди.
South West Heritage Trust 1066-1068 йиллар орасида зарб қилинган 2584 кумуш тангани 5,6 миллион долларга сотиб олди.
Тангаларнинг баъзиларида қирол Вильгельм I тасвирланган бўлса, бошқаларида Гарольд II тасвирлаган.
Ушбу хазина Британия музейларида намойиш этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter