Россиядан ота-она қаровисиз қолган 15 нафар бола Ватанга қайтарилди
Жорий йил 4 декабрь куни Россиянинг 6 та ҳудудида Ўзбекистон ТИВ консуллик муассасалари кўмагида 10 дан ортиқ ота-она қаровисиз қолган болалар аниқлангани ва уларни яқин кунларда Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилаётгани айтилганди.
Болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ИИВ ҳамда ССВнинг ўрганишлари жараёнида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланди.
Бугун, 15 декабрь куни жами 15 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибидаги «Инсон» марказлари ходимлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар фаол иш олиб бориб, болаларни қабул қилиш учун уларнинг оилаларини ҳар томонлама тайёрлашда иштирок этишди. Болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар уларнинг оилавий муҳити ва боланинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ва зарурият туғилганда ижтимоий хизматлар бириктиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter