Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Грузия почтаси» орқали ўғирланган нарсаларни ташиган жиноятчилар қўлга олинди

«Грузия почтаси» орқали ўғирланган нарсаларни ташиган жиноятчилар қўлга олинди

Фото: Bild

Германияда 200 полициячи иштирокида катта рейд ўтказилди, деб хабар берди Bild нашри. Берлин, Гамбург, шунингдек, Баден-Вюртемберг ва Бавария федерал ерларида олтита хонадон ва омборларда тинтув ўтказилди.

Жиноий гуруҳнинг 12 нафар аъзоси қўлга олинган, барчаси Грузия фуқаролари. Улар бутун Германия бўйлаб велосипедлар, алкогол, парфюмерия ва электротехника маҳсулотларини ўғирлаб, почта орқали Грузияга жўнатиб келишган. Ўғирланган нарсалар қиймати миллионлаб еврони ташкил этади.

Фото: Bild

Грузия давлат почта оператори — Georgian Post («Грузия почтаси») компанияси субпудратчисида ишлаган 54 ёшли грузиялик жиноий гуруҳга бош бўлган. Гуруҳнинг айрим аъзолари ҳам Georgian Postда ишлаган. 2023 йилнинг мартидан буён улар Германияда ўғирланган нарсаларни Грузияга микроавтобуслар ва юк машиналарида жўнатишни йўлга қўйган. Жиноий гуруҳ фаолияти икки йил давомида Германия полицияси кузатувида бўлган.

Фото: Bild
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг