Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузиялик қудратли олигарх «қора рўйхат»га тушди

Грузиялик қудратли олигарх «қора рўйхат»га тушди

АҚШ молия вазирлиги ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясининг фахрий раиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Иванишвили санкциялар CDN рўйхатига киритилган.

Ушбу қарор ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Иванишвили мамлакатда россияпараст кучларнинг раҳнамоси сифатида кўрилади. Дастлаб Грузияда хорижий агентлар бўйича қонун қабул қилинди, сўнгра сайловлар бўйича машмашалар келиб чиқди. Сайлов натижалари катта норозилик намойишларига сабаб бўлди. Мухолифат натижаларни тан олмади. 

Сайлов коллегияси томонидан янги раҳбар сайланганига қарамай, Грузиянинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили эса истеъфога чиқишдан бош тортмоқда. Мамлакатда қўшҳокимиятчилик вужудга келиши хавфи пайдо бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг