Фарғона бозоридаги жанжал ортидан саккиз киши жазога тортилди
Фарғона шаҳар савдо мажмуасида тартиббузарлик келтириб чиқарганлар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 24 июл куни шаҳар марказидаги бозорда тадбиркор ва бозор маъмурияти ходимлари ўртасида жанжал юзага келган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳамда ИИБ ҳодимлари томонидан, уларга нисбатан МЖтКнинг 183-, 194-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилди.
Суд, маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, Фарғона шаҳар савдо мажмуасида фаолият олиб борувчи 4 нафар савдогар, Д.Н, Д.О, Ш.Қ, О.И,ларга ҳамда 4 нафар бозор маъмурияти ходимлари, Ф.Ш, О.М, З.Х, Ж.Т, ларга МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми тартибида жарима жазоси тайинлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter