Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини сақлаган ўзбекистонлик 19 йилга қамалди

АҚШда болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини сақлаган ўзбекистонлик 19 йилга қамалди

АҚШнинг Флорида штатида смартфонида болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини мамлакат ҳудудидга олиб киришга уринган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланувчи С.Нуриев ўтган йилнинг 26 сентябрида ўз айбига иқрор бўлган.

Суд ҳужжатларига кўра, Нуриев 2022 йил 13 январ куни АҚШдан Флорида штатининг Орландо шаҳридан Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига жўнаб кетган. 2022 йил 20 февралда у Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан Флорида штатининг Орландо шаҳрига қайтиб келади.

Нуриев АҚШга қайтиб келганидан сўнг, мамлакат божхона ва чегара қўриқлаш хизмати агенти унинг уяли телефонини текширади ва телефондан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирларини топади.

Тайинланган суд-тиббий экспертиза текширувлари натижасида аниқланишича, Нуриев хорижда бўлганида, у интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида кўрсатиб, вояга етмаган қизларни ўзларининг шаҳвоний суратларини жўнатишга жалб қилган.

«Бу АҚШ адлияси томонидан 2006 йил май ойида ўсиб бораётган болаларнинг жинсий эксплуатацияси ва зўравонлигига қарши курашиш учун ишлаб чиқилган «Хавфсиз болалик» лойиҳаси доирасидаги ишлардан биридир.

Қўшма Штатлар прокуратураси ва Болалар эксплуатациясига қарши курашиш бошқармаси бошчилигидаги ушбу лойиҳа болаларни жинсий эксплуатация қилган шахсларни топиш, ушлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда қурбонларни аниқлаш ва қутқариш учун федерал, штат ва маҳаллий ресурсларни сафарбар қилиб келади», – дейилади Қўшма Штатлар прокуратураси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг