Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дунёдаги энг топқир иқтисодчи» ким АҚШ президенти бўлишини айтди

«Дунёдаги энг топқир иқтисодчи» ким АҚШ президенти бўлишини айтди

Кристоф Барро.

«Дунёдаги энг топқир иқтисодчи» Кристоф Барро АҚШ президенти ким бўлишини айтди. Унинг фикрича, Доналд Трампнинг президентликка қайтиш эҳтимоли юқори.

Bloomberg нашри Баррони АҚШнинг энг яхши прогнозчиси, дея таърифлаган.

Барро Business Insiderга берган интервюсида президент ким бўлишидан қатъи назар мамлакат иқтисодиёти ўсишда давом этади, деди. Ялпи ички маҳсулот ўсиши ҳатто тезлашади, фақат ҳозирги мавҳумликлар уни тийиб турибди. У сайлов натижалари ғазначилик облигацияларига шок таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.

Маълумот учун: АҚШда бугундан тескари саноқ бошланди, 5 ноябрда АҚШда президент сайлови бошланади. Аммо натижасини анча кутишга тўғри келади: АҚШ сайлов тизими ўхшаши йўқ, мураккаб ва узоқ жараён.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг