Америкалик сенатор қуруқ бассейнга йиқилиш оқибатида вафот этди
АҚШнинг Кентукки штати сенатори Жонни Тёрнер қуруқ бассейнга йиқилишда олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Тёрнер ўз ҳовлисида ўт ўраётган пайтида бехосдан ўт ўргич билан қўшилиб сувсиз бассейнга йиқилган ва жароҳат олган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун бир ой курашишди, шунга қарамасдан 76 ёшли сиёсатчини қутқариб қолиша олмади.
Сенатор Тёрнер Шарқий Кентукки аҳолисининг асосий даромад манбаи саналган кўмир саноати ва йилқичилик ҳимоячиси сифатида танилган. Айтишларича, яхши фазилатлари кўп бўлган, тоғларни ва кентуккиликларни севган, штатни сув босганида келиб тиззасигача лойга ботиб тикланиш ишларида кўмаклашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter