Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Манба: Зеленский иккинчи муддатга номзодини қўйиш бўйича бир қарорга келди

Манба: Зеленский иккинчи муддатга номзодини қўйиш бўйича бир қарорга келди

Украина президенти Владимир Зеленский иккинчи муддатга номзодини қўймоқчи. 

Украинанинг амалдаги раҳбари иккинчи муддатга президентликка номзодини қўйишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Украинанинг Telegraph нашри.

«Ишонч даражаси 52 фоиз бўлса ҳам, у президентлик сайловларида ғалаба қозониш имкониятига эга», — дейилади ҳисоботда.

Нашр президентга яқин манбаларга таяниб, Владимир Зеленскийнинг сайловлардаги асосий рақиби сифатида Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужнийни кўрсатмоқда. Тўғри, у сиёсий келажаги ҳақида ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Telegraph шунингдек, Залужний, агар у сайловда қатнашишга қарор қилса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида таҳдидлар олганини даъво қилмоқда.

Ўтган декабрь ойида Украинанинг Strana нашри ўз манбаларига асосланиб, Зеленскийнинг идораси Залужнийни президентликка даъвогарлик қилиш фикридан қайтараётгани ҳақида хабар берган эди. Агар у рад этса, унга «Халқ хизматчиси» партияси рўйхатидан ва Олий Рада спикери лавозимидан жой олиш таклиф этилади.

Дастлаб 2024 йил мартига режалаштирилган президентлик сайловлари мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилинган тақдирдагина ўтказилиши мумкин. 6 январ куни журналист Лекс Фридманга берган интервюсида Зеленский ҳали сайловларда қатнашиш-қилмаслик борасида бир қарорга келмаганини айтди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг