Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашиш бўйича энг янги рақамлар

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашиш бўйича энг янги рақамлар

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси нафақат давлат бюджетига, балки фуқаролар соғлигига ҳам катта зарар етказмоқда. Яқинда ушбу ноқонуний ҳаракатга қарши курашиш бўйича энг янги рақамлар ошкор қилинди.

1. Ўзбекистон давлат бюджетининг ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли йўқотишлари ойдан-ойга ўсиб бормоқда. 2024 йил 1 сентябр ҳолатига йўқотишлар 353,2 млрд сўмни ташкил қилди, 1 октябрга келиб эса, 390,6 млрд сўмга етди.

2. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг энг юқори даражаси Наманган вилоятида кузатилмоқда. Бу ерда кўрсаткич 41,8% га етди.

3. Фарғона вилояти Божхона бошқармаси хабар беришича, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 52 та ҳолатда жами 1 млрд 958 млн сўмлик қарийб 187 минг қадоқ тамаки маҳсулотини ноқонуний олиб кириш тўхтатиб қолинган.

Шунингдек, ноқонуний тамаки маҳсулотини йўқ қилиш бўйича 5 та тадбир ташкил этилди, улар давомида умумий суммаси 919 млн сўмга тенг 76 000 қадоқ маҳсулот йўқ қилинди. Қолган маҳсулот мусодара этилган ва тергов остида сақланмоқда. Келгусида улар босқичма-босқич йўқ қилинади.

4. Андижон вилояти Солиқ бошқармаси 2024 йил август ҳолатига кўра, 18 та ҳолатда умумий суммаси 23 млн 700 минг сўмга тенг тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмаси олди олингани ҳақида ҳисобот берди.

5. Бунда ҳудудлар бўйича умумий статистика ҳам хавотирли кўринишга эга:

Фарғона водийсида — 21,8%
Наманганда — 41,6%
Жиззахда — 21,8%
Қаршида — 11%
Навоий вилояти туманлари бўйича — 11,8%
Олмалиқда — 19,9%

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг