Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Литва Россия билан боғловчи барча электр тармоқларини бузишни бошлади

Литва Россия билан боғловчи барча электр тармоқларини бузишни бошлади

Иллюстратив фото

Литванинг Litgrid тизим оператори мамлакатни Россия ва Беларус билан боғловчи электр узатиш линияларини бузишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 феврал кунлари Болтиқбўйи мамлакатлари (Эстония, Латвия ва Литва) Россия энергия тармоғидан узилиб, Европа энергетика тизимига уланган эди.

«Интерфакс» хабарига кўра, биринчи навбатда Круонис ГАЭС ва Советский (Калининград вилояти, Россия) ўртасидаги 330 кВ электр линиялари устунлари демонтаж қилинади.

Литва энергетика вазири Жигимантас Вайчюнаснинг айтишича, демонтаж энергетика мустақиллигига эришишнинг муҳим қисмидир.

«Энди керак бўлмай қолган инфратузилмани демонтаж қилишни бошлаймиз. Ускуналар яхши ҳолатда, уларни Украинага берамиз. Гибрид таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда ўз энергетика инфратузилмамизни муҳофаза қилиш масаласи янада долзарблашди», — деди вазир.

Litgrid раҳбари Рокас Масюлис маълум қилишича, Беларус ва Калининград билан боғловчи линиялар тўлиқ демонтаж қилинганидан сўнг 900 гектар ер бўшайди.

Литва Беларус билан боғловчи барча электр тармоқларини 2026 йил якунига қадар демонтаж қилишни режалаштирган.

Маълумот учун: Болтиқбўйи мамлакатлари уланган континентал Европа ягона энергетика тизими 26 мамлакат энергия тизимларини бирлаштирган бўлиб, 400 миллиондан зиёд инсонга хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг