Зафар Азимов бир ой ичида икки марта катта лавозимга тайинланди
Шу ой бошларида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Азимов Зафар Абдумажидович ишдан олиниб, янги лавозимга тайинланди.
У Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
Аввалроқ Рўзиев Зафар Шаропович Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилдан бугунги кунгача Мустанов Абдивалижон Саидович ҳамда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бугунги кунгача Ашурматов Ойбек Шодмонкулович ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter