Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» — депутат

«Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак» — депутат

Депутат Одилжон Тожиев Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши, шунингдек, ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказишини мутлақо қоралашини маълум қилди.

«Бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин.

Мен Россия Федерацияси Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига таҳдиди юзасидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан-очиқ узр сўраши керак. Шу билан бирга, агар у дўст бўлса, Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим», дейди депутат.

Маълумот учун, Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига қилинган суиқасдларга муносабат билдириб, «агар мен буни уюштирганимда, ишни ўша куни тугатган бўлардим», деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Комил Алламжонов иши бўйича икки Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қидирилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг