Шахмат: рапид бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар қанча ишлаб олди?
Жорий йилнинг 27-29 декабрь кунлари бўлиб ўтган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги 11-турида Катерина Лагно билан дуранг ўйнаган Афруза Ҳамдамова 8 очко билан аёллар ўртасида 7-ўринни эгаллади ва 22.5 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди.
Шу тариқа Ҳамдамова рапид бўйича +218 рейтинг очколарини ҳам қўшиб олиб, ҳозирги рейтингини 2406 га етказди.
Рапид бўйича жаҳон чемпионати якунлари бўйича ўзбекистонлик эркак шахматчиларининг натижалари эса қуйидагича:
- 6-ўрин — Жавоҳир Синдаров 9 очко билан 28.5 минг АҚШ доллари;
- 27-ўрин — Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан 4.3 минг АҚШ доллари;
- 48-ўрин — Жаҳонгир Ваҳидов 7.5 очко;
- 86-ўрин — Муҳиддин Мадаминов 7 очко;
- 131-ўрин — Шамсиддин Воҳидов 5.5 очко.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter