Трамп Илон Маск учун аталган хабарини бехосдан эълон қилиб юборди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Илон Маск учун аталган шахсий хабарини янглишиб ўзига қарашли Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилиб юборди.
Унда шундай ёзилган: «Қаердасан? Биз сени ва X (Маскнинг ўғли X Æ A-Xii назарда тутилмоқда)ни соғиндик!».
Хабарнинг давомида Трамп Маскни Мар-а-Лагодаги қароргоҳига янги йил кечасига таклиф қилиб, бу жойни «Коинот маркази» деб атаган.
Қолаверса, Трамп ўз постида Билл Гейтс ҳам байрамга келиш истагидалигини айтган. CNN хабарига кўра, Гейтс чиндан ҳам Трамп билан учрашиш имкониятига қизиқмоқда, аммо бу учрашув бўлиш-бўлмаслиги номаълум.
Танқидчилар Трампга сайловолди кампаниясида катта кўмак кўрсатган Маскнинг Оқ уйга таъсири эҳтимолидан ташвишда, бироқ Трамп буни инкор этмоқда.
«Йўқ, у президент бўлмайди, чунки бу мамлакатда туғилмаган», — деди Трамп Маскнинг асли жанубий африкалик эканига ишора қилиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter