Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп вақт ўзгаришига қарши

Трамп вақт ўзгаришига қарши

Фото: Vesty.co.il

Ҳар йили анъанавий тарзда ёзги вақтга ўтиш тартибини бекор қилиш учун Республикачилар партияси бор кучини ишга солади, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

«Ёзги вақт ноқулай ва мамлакатимизга жуда қимматга тушмоқда», — дея Трамп республикачиларнинг йилига икки марта соат милларини ўзгартиришга қарши эканликларини тушунтирди.

АҚШ Сенати 2022 йилда ёзги вақтни доимийга айлантириши кутилаётган қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган, аммо қонун ҳужжати вакиллар палатасидан ўтмаганди.

Трампнинг ҳозирги баёноти ҳам вазиятга ойдинлик киритмайди: қишки вақт ҳозирги ҳолатида ўзгаришсиз қоладими ёки соат миллари ёзги вақтга сурилиб, шу тахлитда «қотириб қўйиладими» — номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг