Яшнобод туманида аҳоли вақтинча газдан узилади

Тошкентнинг айрим ҳудудлари газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари туфайли Яшнобод туманининг айрим ҳудудларига 12 феврал куни соат 10:30 дан 18:30 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари сони: Боку ва Узбум кўчаларидаги 320 та ерли хонадон ва 31 та кўп қаватли уйлардаги 1321 та хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 40 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter