Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таъмирлаш ишлари сабаб республиканинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари сабаб республиканинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 22 феврал куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Жумладан:

  • Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 10:00 дан 17:30 гача 2840 та аҳоли ва 54 та улгуржи истеъмолчиларда;
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 08:00 дан 18:00 гача 7000 та аҳоли истеъмолчиларида;
  • Қашқадарё вилояти Косон туманида 09:00 дан 18:00 гача 9147 та аҳоли ва 95 та улгуржи истеъмолчиларда;
  • Сурхондарё вилояти Музработ туманида 10:00 дан 17:00 гача 1966 та аҳоли ва 26 та улгуржи истеъмолчиларда;
  • Хоразм вилояти Боғот, Хонқа ва Шовот туманлари ва Хива шаҳрида 09:00 дан 18:00 гача 32264 та аҳоли ва 692 та улгуржи истеъмолчиларда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида 09:00 дан 18:00 гача 849 та аҳоли истеъмолчиларида.

Хабарда таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланиши айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг