Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Будапешт ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент ва Будапешт ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси бош директори Ёжеф Варади ҳамда ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ёжеф Рожа билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Wizz Air авиакомпанияси томонидан Ўзбекистондан Европага ва Ўзбекистон орқали транзит ҳаво қатновлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Ёжеф Варади Wizz Air Abu-Dhabi компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилди.

Транспорт вазири И.Маҳкамов Wizz Air авиакомпаниясига Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни ташкил этишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг