Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-347-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга;
  • камбағалликни қисқартириш;
  • ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди.

2025 йил 1 декабргача:

  • 50 та туманда, 2026 йилда қолган туманларда 50–100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этилади;
  • ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда «бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг