Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг  ПҚ-347-сон қарорига мувофиқ, Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш – меҳнат бозорини таҳлил қилиш;
  • Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш;
  • Камбағалликни қисқартириш – камбағаллик динамикаси ва таркибини таҳлил қилиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва ижросини мувофиқлаштириш;
  • Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани баҳолаш – халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда хорижда тан олинадиган касбий стандартларни ишлаб чиқиш;
  • Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш;
  • Муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш;
  • Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг