Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади
Президентнинг «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман бўлимлари, туман ҳокимлиги ҳамда МФЙ ўртасида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича уч томонлама «маҳалла шартнома»лари тузилади.
Бунда ушбу шартномада вазирлик туман бўлими ва ҳокимият – инфратузилмани яхшилаш, аҳолининг даромад манбаини оширишга шароит яратишга, маҳалла раиси – аҳолини ишга жалб қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, жиноятчиликни камайтириш каби вазифаларга масъул бўлади.
Иш берувчиларнинг эҳтиёжини ўрганиш асосида ишсизларни касбларга мақсадли ўқитишни инобатга олган ҳолда Касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади.
Бунда:
- марказларда иш берувчилар талабига мослаштирилган экспресс курслар ташкил этилади ҳамда амалий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш тизими яратилади;
- марказларда халқаро тан олинган дастурлар жорий қилинади ва хорижда тан олинадиган сертификатлар берилиши йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter