Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-347-сон қарорига мувофиқ, Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш – меҳнат бозорини таҳлил қилиш;
- Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш;
- Камбағалликни қисқартириш – камбағаллик динамикаси ва таркибини таҳлил қилиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва ижросини мувофиқлаштириш;
- Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани баҳолаш – халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда хорижда тан олинадиган касбий стандартларни ишлаб чиқиш;
- Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш;
- Муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш;
- Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter