Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 10 октябр куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган «Спарк» ҳамда 2004 йилда туғилган И.Т. бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашиналари иштирокида тўқнашув юз берган.

ЙТҲ натижасида «Спарк» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчилари ҳамда «Матиз» ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг