Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўртта вазирликка тақдимнома киритилди

Тўртта вазирликка тақдимнома киритилди

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлади.

Хусусан, Агентлик томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланган.

Жумладан:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та;
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та;
  • Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича мазкур вазирликларга Агентликнинг тақдимномалари киритилган.

Эслатилишича, давлат фуқаролик хизматчиларига «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг