Сурхондарёда светофорга қарамаган «Gentra» ҳайдовчиси поезд остида қолди
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 6 август куни соат 12:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида 24 ёшли ҳайдовчи «Gentra» автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб «Қумқўрғон-Элбаён» темир йўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.
Шу вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «Сариосиё-Термиз» йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган.
Ушбу ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter