Стармер Зеленскийнинг режасини маъқулламади
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украина президанти Владимир Зеленский ҳамда НАТО бош котиби Марк Рютте билан музокаралар ўтказди. Томонлар Киевни яқин ойларда қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар берди британ вазирининг матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Зеленскийнинг Россия ичкарисига зарба бериш режасини Стармер маъқулламаган. Украина президенти узоққа учувчи Storm Shadow ракеталари билан Россиянинг ички ҳудудларини нишонга олишга рухсат сўраганди.
«Шубҳасиз, биз Украинани энг мақбул ҳолатга келтирмоқчимиз. Бироқ ҳали ҳеч бир урушда фақат қурол билан ғалабага эришилмаган. Бевосита Storm Shadow ракеталарига келсак, Буюк Британия ҳукуматининг узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш бўйича позицияси ўзгармаган», — деди Стармернинг вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter