Шубҳали модда олиб кетаётган шахс довонда қўлга олинди
"Қамчиқ" довонида шубҳали модда олиб кетаётган шахс ушланди.
2 октябр куни соат 15:45ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган.
Машина салонида бўлган йўловчи, 1997 йилда туғилган И.К. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида И.К.нинг ёнида бўлган тамаки қутиси ичидан тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.
Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва йўловчи ҳамда топилган модда Поп тумани ИИБ ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter