Бир машинага ўттиз нафардан ошиқ болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи 9 ўринли машинага 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Косонсой туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган Hyundai Starex русумли транспорт воситасини тўхтатиб, автомобилни текширганда. Машинада боғча болалари борлиги аниқланган.
Болалар автомобилдан туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 30 нафардан ҳам ошиқлиги маълум бўлади. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда унда тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter