Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Грузия президентини сўроққа чақирди

Прокуратура Грузия президентини сўроққа чақирди

Грузия прокуратураси президент Саломе Зурабишвилини парламент сайловларидаги қонунбузарликлар ҳақидаги баёнотлари муносабати билан сўроққа чақирди. Аммо президент сўроққа боришдан бош тортган.

Департаментнинг фикрича, давлат раҳбарида қонунбузарликлар бўйича далиллар бўлиши мумкин. Прокуратура сайловлардаги сохталаштиришлар юзасидан текширув бошлади.

Терговни бошлашга ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясини сайлов ғолиби деб тан олган Марказий сайлов комиссиясининг мурожаати асос бўлди. Зурабишвили хонимни сўроқ қилиш 31 октабрга белгиланган.

Прокуратура президент, партиялар ва кузатувчилар томонидан айтилган барча фактларни ўрганишга ва қалбакилаштирилган маълумотларга эга бўлган барчани сўроқ қилишга ваъда берди.

Шунингдек, прокуратура сайловолди пойгаси ва овоз бериш кунида содир этилган қонунбузарликлар бўйича бир неча жиноий иш қўзғатилганини таъкидлади.

26 октябр куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясига кўра, ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси 54 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Мухолифат ва президент Саломе Зурабишвили сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва намойишлар уюштирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг