Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон ва Грузиядаги исроилликларга зудлик билан ортга қайтиш буюрилди

Озарбайжон ва Грузиядаги исроилликларга зудлик билан ортга қайтиш буюрилди

Исроил мудофаа кучлари 11 август куни Грузия ёки Озарбайжонда айни пайтда хизматда бўлмаган барча аскар ва заҳирадаги аскарларига зудлик билан Исроилга қайтишни буюрган. Бу ҳақда Kan радиоси маълум қилмоқда. 

«Бу кўрсатма Эроннинг Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун ўч сифатида ушбу мамлакатлардаги нишонларга зарба бериши эҳтимолидан қўрқиш фонида чиқарилган», – деб ёзади The Times of Israel.

Радионинг ЦАХАЛга таяниб хабар беришича, идора «доимий равишда таҳдидларни баҳолаб боради ва ҳарбий хизматчилар кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини янгилайди».

12 август куни эса Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар мамлакатдаги ҳарбий хизматчиларнинг чет элга таътилга чиқишини тақиқловчи буйруқ чиқарди. Бар ходимларнинг учрашувлар ёки тренинглар учун чет элга саёҳати индивидуал асосда қайта тасдиқлашни талаб қилишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда Эроннинг янги президенти Масуд Пезешкян инаугурациясига келган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилган эди. Эрон ҳукумати эса бунда Исроилнинг қўли борлиги ҳақидаги баёнот билан чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг