Пентагонда янги раҳбар

Пит Ҳегсет АҚШ мудофаа вазири бўлиш учун етарлича овоз тўплади.
Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Пентагонда катта ўзгаришлар қилишга ваъда бермоқда. Бироқ унинг тажрибаси ва лаёқатига шубҳалар бор.
Техас университети профессори Жереми Сури: «Бизда илгари Ҳегсетдек мудофаа вазири бўлмаган эди», деди.
Пентагон раҳбари лавозимига авваллари бошқарув тизимида катта тажрибага эга ва икки партиянинг кенг қўллаб-қувватловига эга бўлган номзодлар ўтган. Бу сафар номзод тасдиқланиши учун қўшимча овозлар керак бўлди.
Уч нафар республикачи сенатор, жумладан Митч Макконнелл янги номзодга қарши овоз берди. Унинг сўзларига кўра, Ҳегсет Пентагон каби йирик ва мураккаб ташкилотни самарали бошқара олишини ҳали исботламаган.
Пентагоннинг бюджети 1 триллион долларни ташкил этади. Ҳегсет фаолияти давомида бошқарган энг катта гуруҳ 100 кишини, энг катта бюджет эса 16 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter