Кремл Россия ва АҚШ муносабатлари илиқлашганини инкор этди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия”нинг АҚШ билан муносабатларни илиқлаштириш ҳақидаги саволига жавоб берар экан, “иш ҳали бунгача етиб боргани йўқ”, деди.
“Россия ва Қўшма Штатлар ўртасида мулоқот ўтказиш бошқа, технологияни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни бошлаш бошқа нарса”, — деди у.
Песков аввалроқ икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун узоқ йўлни босиб ўтиш кераклигини таъкидлаган эди. Шунга қарамай, президент матбуот котибининг фикрича, 18 феврал куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Россия ва Америка делегациялари ўртасидаги музокараларда муносабатларни тиклаш йўлида муҳим қадам қўйилди.
Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ва Қўшма Штатлар шундай ҳолатдаки, "шунчаки чой, қаҳва ичиш, ўтириш, келажак ҳақида гаплашиш" учун учрашув этарли эмас. “Доналд Трамп билан учрашишдан хурсанд бўлардим, биз бир-биримизни кўпдан бери кўрмаган эдик”, деди у.
Путин ўзаро саммитга мамлакатлар учун муҳим бўлган қатор масалалар, жумладан, “Украина йўлида” пухта тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter