КХДР ўз ҳарбийлари Россияга жўнатилаётганини рад этди
КХДРнинг БМТдаги вакили мамлакат ўз ҳарбийларини Россияга жўнатаётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди, бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
«Россия билан ҳарбий ҳамкорлик деб аталмиш нарсага жавобан, менинг делегациям қолипланган ва асоссиз миш-мишларга изоҳ беришни зарур деб ҳисобламайди», — дейилади Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили баёнотида.
Унинг айтишича, бундай хабарлар Пхенянни обрўсизлантириш ва икки суверен давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказишга қаратилган.
Аввалроқ Жанубий Корея томони Шимолий Корея ўз аскарларини Россияга жўнатаётгани ва улар Украина урушига жалб этилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter