Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди — Леонид Кучма
Урушга йўл қўймаслик учун Украина олдида мутлақо зид икки йўл бор эди. Биринчидан, мудофаа қобилиятини шу даражада мустаҳкамлаш керак эдики, Россия ҳужум қилишдан тийилар эди, иккинчиси — қаршиликсиз таслим бўлиш. Украинанинг иккинчи президенти (1994–2005) Леонид Кучма «Интерфакс-Украина»га берган интервюсида шундай деди.
«Афсуски, узоқ йиллар давомида раҳбарларимиз биринчи ишга бепарво бўлишди. Бахтимизга, 2022 йилда улар иккинчисини ҳам қилишмади», — деди Леонид Кучма.
Кучма таъкидлашича, нафақат Украина, балки Ғарб давлатлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари ҳам урушнинг олдини олган бўларди.
«Агарда Россия тажовузга ҳозирлик кўраётганининг илк аломатларидаёқ улар (Ғарб раҳбарлари) Кремлни тинчлантиришга уриниш ўрнига аниқ жазо чораларини (қарши санкциялардан ташқари) белгилаб беришганида Путин тўхташи мумкин эди», — деди Леонид Кучма.
Украина собиқ президентининг фикрича, уруш — Путин учун ягона сценарий эмас эди, у «Украинага ўз ҳукмини ўтказиш учун нисбатан енгилроқ усуллар»ни танлаган бўларди. Украина раҳбарияти россияпараст сиёсатчи Виктор Медведчук тузилмаларига 2021 йил февралида берган зарба ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди, шундан сўнг Путин Украинани қуролсиз эгаллай олмаслигини тушунди, деб ҳисобайди Кучма.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter