Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этгани айтилмоқда
Татаристоннинг Малореченский қўрғончасида жойлашган чорвачилик фермаси ишчилари яшаб келган уйда чиққан ёнғинни ўчириш вақтида олти нафар эркакнинг жасади топилди.
Россия ФВВ берган расмий маълумотга кўра, ушбу уйда жами 39 кишидан иборат жамоа яшаб келган. Ёнғин содир бўлганида 33 киши уйдан қочиб чиқишга муваффақ бўлган, бироқ 6 киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. Яна бир киши тан жароҳати олган.
Ёнғиннинг келиб чиқишига электр жиҳозларини ишлатиш қоидаларининг қўпол бузилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Телеграмдаги Baza канали хабарига кўра, Елабуга вилоятида жойлашган фермер хўжалигида ёнғин соат 03:00да бошланган. Ёнғин бир соатдан кейин ўчирилган.
«Воқеа жойидан олти кишининг жасади топилган. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқаролари», – дейилади телеграм-каналда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter