Кредит тарихига киришни чеклаш мумкин бўлди (видео)
Ягона (my.gov.uz) порталда янги — кредит тарихига киришни чеклаб қўйиш хизмати синов тартибида ишга туширилди.
Энди сиз ўз кредит тарихингизга киришни чеклаб қўйишингиз мумкин. Бу дегани, ҳеч ким сизнинг рухсатингизсиз номингизга кредит расмийлаштира олмайди.
Бунинг учун:
- gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтасиз;
- Тегишли хизматни танлайсиз;
- СМС-хабарнома хизматини ёқасиз;
- Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштирасиз.
Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул.
Бу нима учун муҳим?
Аввало, шахсий маълумотларингиз ҳимоя остида бўлади.
Кредит тарихингизни ўзингиз назорат қиласиз.
Фирибгарлик ва ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олади.
Хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишинг:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter