Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кар йўлбарс 10 кишини еб қўйди

Кар йўлбарс 10 кишини еб қўйди

Иллюстратив фото

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида эшитмай қолган йўлбарс 10 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.

Нохуш ҳодиса Пилибҳит йўлбарслар қўриқхонаси ҳудудида юз берган.

Қўриқхона ходимлари тажовузкор йиртқични топиб, вақтинча ухлатиб қўйишди. Охирги икки ойда одамхўр йўлбарс маҳаллий аҳолига камида 10 марта ҳужум қилган, 55 ёшли Кедари Лаъл унинг сўнгги қурбони.

Ухлатиб қўйилган йўлбарсни текшириб, саломатлигида жиддий нуқсон топишмади. Фақат таъқиб қилишганида у овозларга парво қилмаслигига гувоҳ бўлишди. Автомобилларнинг баланд товуши ва одамлар йўлбарсни қўрқитиш учун портлатган петардалар йўлбарсни кар қилиб қўйган бўлиши мумкин.

Йўлбарсни яхшилаб ўрганиш учун ҳайвонот боғига жўнатишди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг