Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун 30 млн сўмгача гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади

Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун 30 млн сўмгача гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади

Жорий йил 23 сентябр куни қабул қилинган ПҚ-330-сон қарор билан АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

2025/2026 ўқув йилидан эса камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг