Илон Маск Трампнинг сайлов кампаниясига қанча пул бергани маълум бўлди
Миллиардер Илон Маск республикачилар номзоди Доналд Трампнинг сайлов кампаниясига октябрнинг дастлабки икки ҳафтасида 43 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратди. Бу ҳақда Politico газетаси ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Қолаверса, Маск кўрсатилган даврда АҚШ Сенатида Республикачилар партиясини қўллаш учун ҳам 10 млн доллар сарфлаган.
Илон Маск Трамп ҳамда республикачиларни қўллашга сарфлаган жами маблағ 118 млн долларга етди, деб ёзмоқда газета.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter