Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг «империя»си ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

Гулнора Каримованинг «империя»си ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

Гулнора Каримованинг мулклари ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди.

BBC нашри «Гулнора Каримова: Ўзбекистон собиқ президентининг қизи 200 миллион фунт стерлинглик мулк империясини қандай қурди?»(Gulnara Karimova: How Uzbek president’s daughter built a £200m property empire) номли материал эълон қилди. 

Нашрнинг ёзишича,  Каримова турли фирмалар орқали Буюк Британия, БАА, Швейцария, Франция ва Гонгконгда тахминан 240 млн долларлик камида 14 та кўчмас мулк сотиб олган.

Буюк Британияда эса умумий қиймати 50 млн фунтлик 5 та объект Гулнора Каримовага алоқадор компанияларга тегишли бўлган. Лондоннинг нуфузли кварталида 3 та квартира, битта қаср ва яна битта уйи бўлган.

Гулнора Каримова иккита квартирасини 2013 йилда сотишга улгурган, қолган объектлар эса 2017 йилда Британия ҳукумати томонидан музлатилган.

Мақолада Каримованинг шубҳали пуллар эвазига уйлар харид қилганига шароит яратиб берганлар ҳам кескин танқид қилинади. Аммо унинг ишларига ҳисса қўшганлар ушлангани ёки тергов қилингани борасида маълумотлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, адлия вазирлиги ўтган йили ўтказган матбуот анжуманида Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган активларининг энг кўпи Швейцарияда экани маълум қилинганди. Ундирилиши лозим бўлган жами сумма тақрибан 686 миллион АҚШ долларга тенг.

Буюк Британия ушбу рўйхатда тўртинчи поғонани эгаллаган. Ўшанда 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар  ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида экани маълум қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг