Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага қарши айблов хулосаларини эълон қилди

Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага қарши айблов хулосаларини эълон қилди

Кеча, 28 сентябрь куни Швейцария Бош прокуратураси (ОАГ) жиноий тергов якунлари бўйича Федерал Жиноят Судига Ўзбекистон Республикаси собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовага қарши ўз айблов хулосасини тақдим этди.

Айблов хулосасида Гулнора Каримова ва Россия телекоммуникация компанияси ўзбек филиалининг собиқ директори (компания номи ва раҳбарининг исми-шарифи очиқланмаган) турли мамлакатларда, жумладан, Швейцарияда фаолият олиб борган жиноий ташкилотда иштирок этгани айтилган.

Айбловлар 2005 йилдан 2013 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган. Гулнора Каримова шериги билан жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш, чет давлат мансабдор шахси сифатида пора олиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда айбланмоқда.

Шунингдек, Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага алоқадор ҳамда музлатиб қўйилган 440 миллион франкдан ортиқ (5,8 триллион сўм) бўлган активларини мусодара қилиш бўйича ҳам талабнома киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг