Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди 200 минг долларга фазога сайр қилиш мумкин

Энди 200 минг долларга фазога сайр қилиш мумкин

Иллюстратив фото

Хитойнинг хусусий фазовий компанияси — Deep Blue Aerospace фазога сайр қилишни хоҳловчилар учун чипталарни сотишни бошлади. Чипта нархи — 1,5 млн юан (тахминан 210 минг доллар), деб хабар берди South China Morning Post газетаси.

2027 йилга режалаштирилган илк парвоз учун иккита чипта аллақачон ўз эгасини топди.

«Суборбитал фазовий парвоз давомийлиги 12 дақиқа бўлиб, шундан камида 5 дақиқасида йўловчилар вазнсизликни ҳис этишади», — дейилади хабарда.

Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида жойлашган компания илк чипталарни 24 октябр куни сотувга қўйди — Taobao платформасидаги жонли эфирда улар атиги 20 дақиқа ичида харид қилинди.

Deep Blue Aerospace чипталари рақобатчиларникига нисбатан арзон. Масалан, британ миллиардери Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси фазовий чипталарни 600 минг доллардан пуллаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 10 сентябрида SpaceX компанияси Polaris Dawn миссиясини йўлга қўйди: беш кун давом этган парвозда тарихда биринчи марта икки нафар фазовий сайёҳ — миллиардер Жаред Айзекман ва SpaceX муҳандиси Сара Жиллис очиқ космосга чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг