Хитойнинг бошқариладиган фазо кемаси орбитага парвоз қилди
Хитой бошқариладиган «Шэнчжоу-19» кемасини фазога учирди. Унинг бортида уч нафар тайконавт (фазогир) бор.
«Шэнчжоу-19» аниқ белгиланган орбитага етиб бориб, қуёш елканлари очилди, кема меъёрдагидек ишламоқда. Парвозни муваффақиятли деб эълон қиламан», — дея баёнот берди Цзюцюан космодроми парвозлар маркази раҳбари Цзоу Липэн.
Фазо кемасига Тошкент вақти билан 30 октябр соат 01:27 да Цзюцюан космодромида старт берилди. У Ер сиртидан 400 км баландликдаги 66 тоннали «Тянгун» станциясига бориб қўшилди.
Уч кишига мўлжалланган ушбу станция 2022 йилда ишга туширилган бўлиб, 2032 йилгача фаолият юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter